Корхонамиз асосий воситаларни қисмларга ажратди. Асосий воситани тугатишдан олинган молиявий натижа ҳисобдан чиқарилган асосий воситаларнинг дастлабки (тикланиш) қиймати ва жамланган эскириш ўртасидаги фарқ сифатида, асосий воситаларни тугатиш бўйича харажатлар, яроқли узел, материалларнинг қиймати, шунингдек, захира капитал счётида ҳисобга олинадиган мазкур асосий воситаларни қайта баҳолаш сальдосини ҳисобга олган ҳолда ҳосил қилинган.
Ўзбекистон Республикасининг 2010 йил 22 декабрдаги "Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги ЎРҚ-272-сонли Қонунига мувофиқ, пенсия тўғрисидаги қонун ҳужжатлари соҳасида қатор ўзгартиришлар киритилди.
Давлат солиқ идоралари томонидан солиқ тўловчи жисмоний шахсларга янада қулайлик яратиш ҳамда кўрсатиладиган интерактив хизмати турларини кенгайтириш масаласига катта эътибор берилмоқда. Хусусан, жисмоний шахсларнинг жами йиллик даромадлари тўғрисидаги декларацияни тақдим этиш борасида интерактив хизмати кўрсатиш ҳам такомиллашиб бормоқда